Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 15-3-моддасига мувофиқ маъмурий судларнинг қарорларига кўра Андижон ва Қашқадарё вилоят адлия бошқармаларининг буйруқларига асосан: Андижон вилояти, Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Абдукаримходжаева Гулгина Абдулазизовнанинг (лицензия AN № 0011, 20.04.2020 й.);

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жобборов Аброр Дилшодовичнинг (лицензия KS № 0039, 27.04.2020 й.) лицензиясининг амал қилиши ҳамда нотариус мақоми тугатилди, дея хабар қилади Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.