Жорий йилнинг 2–6 ноябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида “ENACT Majlis” ва “ADIPEC-2025” сунъий интеллект ва энергетикага бағишланган халқаро форумлар бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги делегация иштирок этди.
Форум доирасида “Masdar” компанияси билан Навоий вилоятида 300 МВт/600 МВт·соат, “AMEA Power” билан эса 200 МВт/800 МВт·соат қувватли энергия сақлаш тизимларини қуриш бўйича келишувларга эришилди.
Тадбирларда энергетика соҳасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узатиш жараёнларини рақамлаштириш, маълумотлар марказлари (Data Center) ҳамда “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, БAA Саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Аҳмад Ал-Жобир, Энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл Ал-Мазруий, “Masdar”, “AMEA Power”, “Siemens Energy”, “Honeywell”, “BP” ва бошқа халқаро компаниялар раҳбарлари иштирок этган учрашувларда икки мамлакат ҳамкорлигининг янги йўналишлари муҳокама қилинди.
Айни пайтда “Masdar” билан ҳамкорликда Ўзбекистонда умумий қуввати 1 247 МВт бўлган бешта қуёш, 500 МВт шамол электр станцияси ва 63 МВт энергия сақлаш тизими фаолият юритмоқда. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 300 МВт қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.