Бу ҳақда “Дунё” AA хабар берди.
Таъкидланишича, тадбирда Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти ва турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш истиқболлари тўғрисида, шунингдек, аҳолини касбга тайёрлаш бўйича касб-ҳунар мактаблари ва мономарказлар фаолияти ҳақида тақдим қилинди.
"Planet one group" вакиллари компания Яқин Шарқ ва Aфрика мамлакатларида таълим ва ёшларни касбга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Ганада 35 та касбий техник ўқув марказларини модернизация қилиш ва Сенегалда 47 та касб-ҳунар марказини ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳалари ҳаётга тадбиқ етилаётгани маълум қилинди. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишдаги ишларни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, "Planet one group" фермерлик фаолиятини йўлга қўйиш, хўжаликларни техник модернизация қилиш ҳамда фермерлар малакасини ошириш марказларини ташкил қилиш масалалари хусусида ҳам фикр алмашилди.