Бу вазият аэропортни багаж аравачалари билан таъминлаб келган «Abadiya Trade» компанияси томонидан шартноманинг бир томонлама бекор қилиниши муносабати билан юзага келган, дея боёнот берди «Uzbekistan Airports» компанияси ахборот хизмати.

Айни пайтда Uzbekistan Airports Handling компанияси Тошкент халқаро аэропорти учун янги юк аравалар харид қилиш орқали муаммони ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Яқин кунларда аэропортга 1000 та янги юк аравалари етказиб берилиши кутилмоқда. Унга қадар аэропорт ходимлари йўловчиларга, айниқса аёллар ва ёши катта йўловчиларга оғир юкларни ташишда ёрдам беришади.

«Uzbekistan Airports» бошқарув компанияси юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўрайди ва муаммони имкон қадар тезроқ ҳал этишга ваъда беради.