Бўка туман Давлат хизматлари марази ходимларининг бу галги манзили марказдан 30 чақирим олисда бўлган “Баҳмал” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. 2 минг 700 дан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган маҳалла аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шу куни “Баҳмал” МФЙ аҳолисига бир қатор йўналишлар, жумладан, cув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш учун ариза бериш, электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш, кадастр ҳужжатларини шакллантириш, совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ўрнатиш бўйича 10 дан зиёд сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тўғрисида ҳам кенг қамровли ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди, дея хабар беради ДХА Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати.