Мусобақанинг олтинчи кунида Ўзбекистон делегацияси байроқдори, оғир ванздаги боксчиимиз Баҳодир Жалолов ҳам иштирокини бошлади.
У озарбойжонлик Муҳаммад Абдуллаев билан бўлган 1/8 финал жангида яққол устун эканлигини намойиш қилди. Ҳатто иккинчи раундда рақибини нокдаунга учратди ва якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳодир кейинги босқичда ҳиндистонлик Сатиш Кумар билан тўқнаш келади.