Эътиборлиси, супероғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди. Икки карра Олимпиада чемпиони июль ойи рейтингида 8-ўринни эгаллаб турганди

Ушбу вазнда Александр Усик чемпион, Тайсон Фьюри эса 1-ўринни банд этган. Жалоловдан олдинги ўринлардан Агит Кабайе (Германия), Мартин Баколе (Конго/Буюк Британия), Чжанг Чжилей (Хитой), Эфе Ажагба (Нигерия/АҚШ) жой олган.   

Янгиланган рейтингдан 10 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 6-ўриндан жой олди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринга жойлашди;

Суперярим ўрта вазн тоифаси (69,9 кг): Исроил Мадримов 3-ўринда қайд этилди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов бир поғона юқорилаб, 7-ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 3 поғонага пастлади ва 30-ўринни эгаллади;

Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 18-ўринни банд этган;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этиб турибди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 35-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилади ва 4-ўриндан жой олди.