Хабарингиз бор, 14 апрель куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена" мажмуасида "IBA Чемпионлар оқшоми" ташкил этилади.

Ушбу оқшом доирасида оғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Баҳодир Жалолов хорватиялик Смакичи Агронга қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо жангга уч кун қолганда ушбу баҳс бекор қилинди.

"Ҳаммаси Аллоҳдан, буёғига асосий эътибор олдинда турган Париж Олимпия ўйинларига қаратилади. Инша Аллаҳ биз буни уддалаймиз. Мени ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаб турган барчангизга каттакон раҳмат", - дея қарорини изоҳлади Жалолов.