Унда афсонавий “Баҳор” ансамбли санъат усталари томонидан яратилган бетакрор репертуарлар ҳамда Мукаррама Турғунбоева даври ижодий услуби руҳиятига мос келувчи янги рақс композициялари тақдим этилди.
Бадиий раҳбар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон халқ артисти Зиёда Мадраҳимова, режиссёр - Асқар Холмўминов, мусиқа раҳбари - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳаммаджон Шокиров ва бир қатор ансамбль ижодкорлари томонидан ташкиллаштирилган ушбу дастур барчага бетакрор ва унутилмас таассуротлар бахш этди.
Шунингдек, театрлаштирилган концерт дастурида томошабинлар диққатига ўзбек рақс санъати меросидан жой олган ўзига хос ва замонавий балетмейстерлар томонидан саҳналаштирилган рақслар гулдастаси ҳам намойиш этилди.