Бу ҳақда Sputnik НТВ телеканали хабарига асосланиб маълумот бермоқда.

Москва вилоятининг Подолск шаҳрида ёш боланинг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик мигрантлар 4 ёшли қизалоқ тўртинчи қаватдаги хонадон ойнасидан ташқарига чиққани, лекин қайтиб кира олмай, ёрдам сўраб йиғлаганини эшитиб қолишади. Ватандошларимиз ўша ерда ўт ўраётган бўлишади. Бир неча кишилашиб, бола тушиб кетиши мумкин бўлган жойда мато ёрдамида уни тутиб қолишади. Хозир тўрт ёшли қизалоқ соғ-саломат шифокорлар назорати остида.

Қутқарувчилар етиб келганда бола тушиб кетган уйнинг эшиги ҳалигача ёпиқ эди. Ичкарида унинг онаси маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Воқеадан бироз ўтиб Подолск шаҳар мери Николай Пестов маҳаллий ЖEК ишчилари ўзбекистонлик Бекмурод Турдалиев, Элбек Салиев, Заирбек Джурабаев ва Фахриддин Рисбаевларга миннатдолик билдирган.