Бу ҳақда Бангкок шимолида Чатучак туманидаги Бош аудиторлик идораси биноси қулаб тушган жойга жойлаштирилган тезкор штаб маълум қилди.
Бу бинони қуришда барча бедарак йўқолганлар иштирок этган. Охирги 24 соат ичида қутқарувчилар вайроналар остидан икки қурбоннинг жасадини олиб чиқишди. Шундай қилиб, ушбу объектда жами 13 киши ҳалок бўлган деб эълон қилинди.
Таиланд ҳукумати табиий офатдан уйлари зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун 200 миллион бат (5,8 миллион доллар) маблағ ажратишни маъқуллади, деб хабар беради report.az.