Бу ҳақда Бангладешнинг Prothom Alo ахборот портали ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб хабар берди.

Унга кўра, камида 20 киши жароҳатланган бўлиб, уларнинг аксарияти талабалардир.

Барча жабрланганлар куйиш ва пластик жарроҳлик миллий институтига етказилган.

Қайд этилишича, самолёт Уттара туманидаги коллеж ошхонаси томига қулаган, бу вақтда у ерда дарслар бўлиб ўтаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг тезда таълим муассасаси ошхонаси биносига қулаб тушган.

Фавқулодда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар ишламоқда. Самолёт ҳалокати юзасидан тергов бошланди, деб хабар беради tass.ru.