Самарқанд вилояти мезбонлик қилган ушбу мусобақада республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари республика чемпионлиги учун кураш олиб борди.
Муросасиз беллашувларга айланиб кетган финал баҳслари томошабинларда ҳам юқори таассурот қолдирди. 114 нафар ўғил-қизлар иштирокида кечган баҳслар якунига кўра умумжамоа ҳисобида Сирдарё вилояти вакиллари 1-ўринни ўзлариники қилди.
Хоразм вилояти терма жамоасига 2-ўрин насиб этган бўлса, мезбон самарқандлик ёшлар 3-ўрин билан тақдирланди.
Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи доирасида яна белбоғли кураш, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича жами 5 та мусобақа ўтказилади.