Республика "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Tashkent International University of Education ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Tashkent International University of Education ҳамкорлигида қўшма дастурлар ишлаб чиқилади. "Баркамол авлод" болалар мактаби ўқувчилари айнан шу дастур бўйича тайёрланади.

"Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда Tashkent International University of Education ҳамкорлигида ишлаб чиқилган қўшма дастур асосида ўқишни якунлаган ҳамда минимал талабларга жавоб берадиган ўқувчилар тўғридан-тўғри (имтиҳонсиз) Tashkent International University of Education га қабул қилинади.