Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикасининг БМТ билан ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

Учрашув давомида барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга ўз вақтида эришиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар, стратегиялар ва давлат дастурларининг миллий мақсад ва вазифаларга мослиги нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши, шунингдек, соҳада олиб борилаётган самарали парламент назорати тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича тажрибаси бутун дунёга намуна сифатида тақдим этилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида 2023 йил октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилаётган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорлик” мавзусидаги II Глобал форумга тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.