Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 32 ёшли германиялик ярим ҳимоячи эркин агент сифатида “Барселона” сафига келиб қўшилди.
Гюндоган “Манчестер Сити”га Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ва треблни қўлга киритишга ёрдам берди. Клуб Премьер-лига ва Англия кубоги соврини йўлида рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Ўтган мавсумда Гюндоган Англия Премьер-лигасида 31 ўйин ўтказди: унинг ҳисобида 8 гол ва 4 голли узатма бор. Илкай Чемпионлар лигасида 12 та ўйин ўтказди.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумни “Манчестер Сити”да сардор ва жамоа етакчиларидан бири сифатида ўтказди. Гюндоган нафақат майдоннинг чуқур қисмидан ўйинни бошқарди, балки ҳал қилувчи ўйинларда муҳим голларни ҳам киритди, деб хабар беради tengrinews.kz.