Фарғона туманидаги “Водил” чегара постида қўшни давлат вакилларини вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ва бошқа расмийлар кутиб олдилар.
Делегация вакиллари Фарғона, Баткен ва Сўғд вилоятлари ишбилармонлари ўртасида “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форумда иштирок этишади.
Фарғона туманидаги вилоят ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да уч вилоят раҳбарларининг расмий учрашуви ҳам бўлиб ўтади.