Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Икки ўртада бўлиб ўтган музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликни бойитиш, мунтазам алмашинувларни йўлга қўйиш, янада динамик иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди.

— Давлатларимизни бой тарихий алоқалар ва халқларимиз ўртасидаги ришталар боғлайди. Ҳамкорлигимиз учун улкан имкониятлар мавжуд. Катта салоҳият ҳали амалга оширилмаган, — дейди Бахтиёр Саидов

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Чехия Республикасининг Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.