Олий даражада эришилган келишувларни самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Минтақавий сиёсат масалалари, жумладан, Афғонистондаги вазият муҳокама этилди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Б.Бҳутто-Зардорий Ўзбекистон томонини Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига муваффақиятли раислик қилгани билан табриклади.