Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Томонларнинг БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Қатарнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнига кўмаклашиш ва унинг ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасини тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Олий ва юқори даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва кун тартиби бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.