Учрашувда ташкилотга аъзо барча давлатлар билан мустаҳкам ҳамкорликни кучайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ташкилот доирасида илгари сурилган ташаббусларни самарали ҳаётга татбиқ этиш ва истиқболдаги асосий устувор йўналишларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Будапештда бўлиб ўтадиган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилдик, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.