АҚШ Президенти Жо Байден иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиши Оқ уй эълон қилган видеода маълум қилинди.

“Мен АҚШ Президенти лавозимига қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман”, — деди сиёсатчи.

Баёнот 2020 йилги сайловларда иштирок этиш эълон қилинганидан роппа-роса тўрт йил ўтиб янграмоқда, деб хабар беради ria.ru.