31 декабрь куни Тошкентда ёғингарчилик ўртача 4-5 йилда 1 марта, 1 январь куни эса – 2-3 йилда 1 марта ёғади.

Янги йилнинг дастлабки кунлари, 1-3 январда республиканинг айрим ҳудудларида вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик бўлади, лекин текислик ҳудудларда ёмғир кўринишида ёғади. 4 январда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ, кундуз кунлари 1-3 январда 10-15° илиқ, 4 январда эса 5-10° илиқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади. 4 январда баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.