Вилоят туризм бошқармаси маълумотига кўра, байрам кунлари аҳолининг диққатга сазовор масканларга саёҳатини фаоллаштириш мақсадида туризм соҳасида 30 фоизгача чегирмалар жорий этилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчалари, маданий мерос объектлари ҳамда туроператорлар томонидан имтиёзли таклифлар тақдим этилди. Шунингдек, қўшимча поезд қатновлари ҳам йўлга қўйилди.

Натижада Самарқандга 195 минг нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳ ташриф буюрди.