Табиат ресурслари вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси мазкур видео юзасидан муносабат билдирди.
Таъкидланишича, 2023 йил 9 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видео лавҳа юзасидан бошқарма ходимлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида видеолавҳадаги Gentra Фарғона вилоятининг Фарғона туман "Бўстон" МФЙ ҳудудида яшовчи М.О.га тегишли экани аниқланиб, яшаш манзилига бориб у билан суҳбат ўтказилган.
Суҳбат давомида қушлар машина ойналарини тирнаб ташлаётганлиги сабабли, шундай ёпишқоқ воситани скочлаб, қушни ушлаганлиги, бироқ видеоролик олингандан сўнг қушни қўйиб юборганлигини билдириб, бундай хатти–ҳаракати учун узр сўради ва қилган ишидан пушаймонлигини, бу ҳолат яна токрорланмаслигини айтиб ўтди.
Бошқарма ходимлари томонидан фуқоро М.Ога тегишли қонун талаблари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш хати олинди ва тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида туман ИИБга юборилди.