— Яшнобод тумани “Беҳизор” маҳалласида ташкил этилган бугунги хайрия тадбири давомида 15 нафар кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатдик, — дейди фонднинг Тошкент шаҳар бўлими раиси Соқижон Каримов. — Шунингдек, уларнинг уйларини ҳашар йўли билан таъмирладик. Бу каби хайрия тадбирларини август ойининг охирига қадар давом эттирамиз.
Хайрия тадбири давомида тумандаги 8 та маҳалла идорасига компьютер жиҳозлари ҳам топширилди.
“Маҳалла” фонди
ахборот хизмати