Маълумотига кўра, Айни вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари Бекобод туман ИИБда бўлиб турибди.

Ҳамкорликда ўтказилган тадбирда туман ИИБ ўринбосари пора олаётганда қўлга тушган. У фуқарога Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан очилган жиноят иши бўйича ёрдам бериш учун унинг акасидан пора талаб қилган. 5 000 АҚШ доллари олаётганда ушланган.

Айни дамда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.