Тадбирда фуқаро Ж.А. бошқа бир фуқаро Д.ни қўшни Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига кўчириб бериш эвазига 3 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.