Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмаси атрофида қад ростлаётган хусусий корхона қурилиш чоғида 1 туп қайрағоч дарахтини ноқонуний кесганлик ҳолати аниқланди.
Тошкент вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ҳолатга ойдинлик киритилиб, хусусий корхона ҳеч қандай рухсатномасиз дарахтни кесганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу хусусий корхона раҳбари Х.И.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида жарима қўлланилди.
Соҳа ходимлари томонидан табиатга етказилган зарар 62 700 000 сўм деб ҳисоб-китоб қилинди.