Маданий мерос агентлиги ушбу бино маданий мерос объекти сифатида қайд этилмаганини маълум қилади. Тошкент вилояти «Бекобод цемент АЖ»га қарашли бўлган «Бекобод цемент маданият уйи» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Маданий мерос агентлиги ўз тизимидаги моддий маданий мерос обектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, вилоятимиздаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.