24 ёшли боксчимиз профессионал рингдаги фаолиятига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлсада бир йўла 2 та камарга эгалик қилмоқда.

Яқинда мексикалик Алан Кампа билан кўч синашган ҳамюртимиз 2-раундда нокдаунт ва 3-раундда нокаут ҳисобини қайд этиб, профессионал боксдаги 6 жангини 6 ғалаба ва 5 нокаут билан тантана қилди.

«Ўзбекистон ифтихори» иқтидорли спортчимизни кутиб олишга Тошкент халқаро аэропортига, мураббийлар, Мудофаа вазирлиги марказий ҳарбий спорт клуби раҳбарияти ва бокс мухлислари ташриф буюришди.

Ҳарбий оркестр жўрлигида юртимизнинг қаҳрамон ўғлони кутиб олинди.