Маълум бўлишича, 29 яшар ҳамюртимизга ўша куни америкалик Дарьюс Фулгхэм рақиблик қилади. Жанг суперўрта вазн тоифасидаги WBA Элиминатори мақомида ўтказилади. Мелиқўзиев айни дамда ушбу ташкилот рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Фулгхэм тўртинчи поғонада бормоқда.

Маълумот учун, Бектемир фаолияти давомида ҳозирга қадар 16 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба (10 КО) ва 1 та мағлубият қайд этган. Дарьюс ҳисобида эса 14 та жангда қўлга киритилган 14 та ғалаба (12 КО) бор.