Тақиқ 20 декабрдан кучга киради. Мамлакатни Беларусь Республикаси фуқаролари ҳам, республика ҳудудида доимий ёки вақтинчалик яшаш ҳуқуқига эга чет элликлар ҳам тарк эта олмайди.

Шу билан бирга тақиқ маълум тоифадаги фуқароларга татбиқ этилмаслиги маълум қилинган. Улар орасида дипломатлар, ҳаво лайнерлари экипаж аъзолари, поезд бригадалари, халқаро автомобиль юки ташишни амалга ошираётган транспорт воситалари ҳайдовчилар бор.

Шунингдек, чет элда яшаётган яқин қариндошининг оғир хасталиги ёки ўлими ҳам эркин чиқишга сабаб бўлиши мумкин. Мамлакатдан, шунингдек чет элда доимий яшаш жойига эгалигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим қилган Беларус фуқаролари ҳам чиқа олади.

Шу кунларда беларусда 1 851 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда БEЛТА агентлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган. Пандемия бошидан эса республикада 152 453 киши ушбу касалликни юқтирган, деб хабар беради Российская газета.