Унинг бу ноқонуний ҳаракати Табиат ресурслари вазирлиги томонидан Мингтепа маҳалласи ҳудудига ўрнатилган кузатув камераси объективига тушиб қолган.

Видеода «Тоёта» русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси қонунга хилоф равишда маҳалла ҳудудига ноқонуний тарзда чиқиндиларни ташлаб кетаётгани акс этган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 91прим 1-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (300 000 сўм) миқдорида маъмурий жарима белгиланди.