Россиянинг Белгородида яна портлаш овозлари эшитилди. Маҳаллий аҳоли йирик учувчисиз учоқлар ҳужуми ҳақида хабар бермоқда. Бу ҳақда 14 август, пайшанба куни Telegram каналлари маълум қилди.

Шу тариқа, шаҳар марказида ўқ овозлари эшитилади – ҳарбийлар дронларни автоматлардан уриб туширишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, осмонда ўнлаб дронлар учиб юрибди, Белгороднинг турли туманларидан автомат ва портлашлар овози эшитилмоқда.

Қайд этилишича, дронлардан бири Марказий бозор ҳудудига қулаб тушган, иккинчиси Крейда микрорайонидаги кўп қаватли бинога ҳужум қилган. Зарар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Telegram каналлари маълумотларига кўра, эрталабдан бери Белгород осмонида камида 30 та учувчисиз учоқлар уриб туширилган. Зарбалар Дартс типидаги ва FPV дронлари томонидан амалга оширилади.

Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков ҳудуд аҳолиси “замонавий тарихда ҳеч қачон бўлмаган” воқеаларни бошидан кечираётганини айтди. У шаҳар аҳолисини очиқ ҳавода имкон қадар камроқ вақт ўтказишга чақирди. Ҳужумлар таҳдиди туфайли давлат идоралари масофавий ишлашга ўтказилди, савдо марказлари ёпилди, якшанба кунига қадар кўча тадбирлари бекор қилинди.

14 август куни эрталаб дрон Белгород вилояти ҳукумати биносига ҳужум қилди. Кўп ўтмай, яна бир иш ҳужум содир бўлди: дрон енгил автомашинага ҳужум қилди. Уч киши жароҳатланди.

Ростов-на-Дону марказида ҳам портлаш содир бўлди, уйлар вайрон бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.