Иқтисодиёт вазирининг баён этишича, яқинда катта миқдордаги инвестициялар мамлакатдан чиқиб кетган, деб ёзади banki24.by сайти.
«Ўлик» ёз мавсумида Инвестициялар ва хусусийлаштириш бўйича миллий агентлик халқаро конференцияташкил этди. Табиийки, Иқтисодиёт вазирлигига бу ҳам ёрдам бермади.
Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Александр Червяков 2020 йилда аниқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни ижобий баҳолаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ярим йил давомида “уларнинг ҳажми бир миллиард долларни ташкил қилиши кутилмоқда” ва умуман 2019 йил давомида инвестициялар атиги 300 миллион АҚШ долларига кўп бўлган, холос.
Аслида 2020 йил нормал тарзда бошланган. Бутун чоракда Белоруссия 1,456 миллиард долларлик хорижий инвестицияларни тўплади - бу ўтган йилга нисбатан кўпроқ.
Нега энди Червяков 2020 йилнинг фақат биринчи ярмидаги маблағни эълон қилди?
Афтидан, иккинчи чоракда мамлакатдан инвестицияларнинг сезиларли равишда чиқиб кетиши кузатилган. Вазирнинг сўзларида хато бўлиши мумкин эмас: у 2020 йилнинг 6 ойида инвестициялар 2019 йилдаги натижадан 300 миллион долларга кам бўлганини айтди.
Бу шуни англатадики, апрель-июнь ойларида Белоруссиядан 0,4 миллиард АҚШ доллари оқиб ўтган. Ушбу миқдор амалдаги методологияга мувофиқ статистикани сақлаш даврида инвестицияларнинг максимал чиқиб кетиши ҳисобланади.
Бунда асосий айбни Газпромнинг Белоруссиядаги шўъба корхонасига тўнкашмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, иккинчи чоракда Газпром трансгаз Белорус рекорд даражада 839,2 млн. миқдоридаги дивидендларни акциядорларга пуллаб юборган.
Шунингдек, иккинчи чорак анъанавий равишда Белоруссия банкларидан чет эл капитали иштирокидаги дивидендларни ўтказиш даври ҳисобланади. “Агар биз Газпром шўъба корхонаси ва банклар томонидан нақд пулларнинг чиқишини тўлдирсак, исталган 400 миллион АҚШ долларига эришишимиз мумкин”, демоқда мутасаддилар.