Мазкур кенг қамровли тақдимот юртимизда амалга оширилган археологик топилмаларга бағишланади ва эрамиздан аввалги IV асрнинг иккинчи ярми – Александр Македонский ҳукмронлиги давридан то эрамизнинг IV асри Кушонлар ҳукмронлигининг сўнгги йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади.  

Кўргазмалар икки ҳудудда – Жеймс Саймон галереясида ва Берлин Янги музейида ўз "сепини" ёяди ва 2023 йил 4 майдан 2024 йил 14 январигача очиқ бўлади.