Тимаковнинг таъкидлашича, барча вируслар мутацияга учрайди ва коронавирус ҳам бундан мустасно эмас. Шу билан бирга юқумли касалликлар бўйича мутахассиснинг фикрига кўра, COVID-19 да бу ўзгаришлар унинг геномини ўзгартириш нуқтаи назаридан аҳамиятли эмас.
“Беш-етти йил ичида коронавирус юқади, юқумли бўлади, аммо бу ҳолат асоратларни камроқ келтириб чиқаради,” деди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Буюк Британияда худди шу нарса кузатилмоқда. Вирус 70 фоизга кўпайган, бироқ унинг оғирроқ эканлиги ҳақида маълумотлар йўқ.
14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хенкокнинг айтишича, инглиз олимлари коронавируснинг маълум штаммларига қараганда тезроқ тарқалишидан янги мутацияга учраган турини аниқладилар. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон янги коронавирус мутацияси вируснинг бошқа турларига қараганда 70 фоиз кўпроқ юқишини айтди.