Қурилиш ва уй-жой коммунал ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани И.Каримов ва Бунёдкор кўчалари кесишувида жойлашган қурилиш объекти бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

"Ушбу обект замонавий архитектура намунаси сифатида ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бўлиб, бу бино конструктив элементларида камчиликлар борлигини англатмайди. Қурилиш ишлари белгиланган талаб ва меъёрлар асосида амалга оширилмоқда. 

Хусусан,

• тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларининг КЖ (темир-бетон конструкциялар) бўлимининг ечимларига асосан 23-қаватдан 26-қаватгача К-4 ва К-5 қуйма темир-бетон устунлар эгилган ҳолда лойиҳалаштирилган ҳамда бу қурилиш меъёрлари ва қоидаларига асосан бажарилган;

• ишчи лойиҳа ҳужжатлари “МБ СТУДИО” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилганидан сўнг “Зилзилабардош қурилишнинг илмий-тадқиқот ва лойҳа маркази антисеисмиc” МЧЖ томонидан ушбу ҳудуд сейсмикасига ёндошган ҳолда текширилган ва 2021 йил 16 мартда бу борада ҳам ижобий хулоса олинган" — дейилади вазирлик баёнотида.