Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Унда 2021 йил 3 мартдан 3 апрелга қадар мй.дтм.уз сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синови учун тўловни амалга оширган 1000 нафарга яқин талабгор иштирок этди.
Тест синовлари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ташкил этилиб, талабгорларнинг биология фанини билиш даражаси синовдан ўтказилди.
Тест натижалари Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12-октабрдаги 646-сон қарорига мувофиқ йигирма иш куни ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат берилади.
Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасасига кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.