Конференцияда “Тиббиёт техникаси ва технологияси”, “Биотиббиётда информацион технологиялар ва телемедицина”, “Тиббиётда оптоэлектрон тизимлари”, “Тиббиётда наноэлектроника тизимлари” йўналишларида шўъбалар иш олиб борди.
Тадбирда таъкидланганидек, биотиббиёт технологик янгиликлар замонавий илмий ва иқтисодий дунёда энг талабга сазовор соҳа. Ўтган ўн йил ичида биотиббиёт бутун дунё бўйлаб инвесторлар эътиборини жалб қилди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, келгусида инсон ҳаётини ёки организмини яхшилашга ҳисса қўшадиган биотехнологиялар жадал ривожланадиган соҳалардан бири бўлиши мумкин. Шу боис ҳам, биотиббиёт муҳандислигининг инновацион муаммолари ва унинг ривожланиш истиқболларини ўрганиш, бу бўйича мутахассислар тайёрлашга янгича ёндашув, соҳада устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишнинг аҳамияти каттадир.