Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра – никель, мис, калай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билагузуклар XX аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

Жиноят ишлари бўйича, Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилди ва Хива “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасига топширилди. 

Эслатиб ўтамиз: билагузук аёллар билагига тақадиган заргарлик буюми бўлиб, унинг бодомча, япалоқ, илон боши, бақабош ва бошқа турлари бор, асосан олтин, кумуш ёки мисдан ясалади. 

Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.