Унга кўра, 2022 йилнинг 22 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи 39 ёшли Н.У. унинг ишончига кириб, Тошкент ва Наманган шаҳарларидаги автосалонларда танишлари борлигини, улар орқали 1 ҳафта муддат ичида автосалондан 3 дона янги “Gentra” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилган. Бунинг учун олдиндан 40 000 АҚШ доллари миқдорида пул кераклигини айтиб, алдов йўли билан ушбу пулни қўлга киритган. Бироқ берган ваъдасини бажармаган, пулларни ҳам қайтариб бермаган. Мурожаатчи мазкур ҳолат юзасидан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, мулкларингиз ва пулларингизни нотаниш ҳамда Сизга ҳалол инсон сифатида таниш бўлмаган шахсларга ўз хоҳишингиз билан берманг. Фирибгарлар тўрига тушмаслик ўз қўлингизда", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарида.