Бу ҳақда анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
“Исроил кучларининг сўнгги 24 соат ичида ўтказган рейдлари оқибатида Ғазода 66 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 241 нафари яраланди”, дейилади хабарда.
Маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиёти бошланганидан бери жами 39 324 киши ҳалок бўлди, 90 830 киши жароҳатланди.
2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракатининг қуролли тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари аҳолисининг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ кишининг гаровга олиниши билан Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди.
Бунга жавобан Исроил анклавда ХАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида операция бошлади. Ғазо секторидаги жанглар шу кунгача давом этмоқда, деб хабар беради report.az.