Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

“Чақнаш фаоллиги – 24 соат ичида 10 дан ортиқ, хусусан, энг юқори Х тоифадаги чақнаш ҳодисаси юз берди; Ерга таъсири ўртача бўлиб, 11-12 ноябрь кунлари энг юқори чўққисига етади”, дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, мутахассислар кейинги 24 соат ичида заиф геомагнит бузилишлар ва паст даражадаги бўронлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришди. Бундан ташқари, Ерга таъсир қилиши мумкин бўлган янада кучли қуёш чақнашлари эҳтимоли сақланиб қолмоқда, деб хабар берди report.az.