2021 йилнинг 26 март куни “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан 73 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 21 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, “Ўзагроинспекция”нинг Ургут тумани бўлими томонидан бир кунда 9 та мониторинг тадбирлари ўтказилган бўлиб, 5 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Пайариқ туманида ўтказилган 9 та мониторинг тадбирлари давомида 3 та, Нурободда 6 та мониторинг тадбирининг 1 тасида ҳамда Инспекциянинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган 4 та мониторинг тадбирининг 2 тасида қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани маълум бўлди. Қонунбузилиш ҳолатларининг юзага келиши сабаблари, уни келтириб чиқарган омиллар чуқур таҳлил этилиб, уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси кўрилди.

Жумладан, қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларига нисбатан 6 та ёзма кўрсатма берилиб, 14 та маъмурий қарорлар қабул қилинди. Юқоридаги сингари салбий ҳолатларни бартараф этиш мақсадида тегишли соҳалар раҳбарларига 52 та огоҳлантиришлар берилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилоят бошқармаси

ахборот хизмати