Жумладан, бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий аппарати ва ҳудудий тузилмаларнинг 1200 нафардан ортиқ ишчи-ходими эмланишнинг биринчи босқичини тўлиқ муваффақиятли якунлади.
Қайд этиш жоизки, юртимизда касалликка қарши вакцинация жараёнини тўлақонли ташкил этишда ҳеч қандай муаммо учрагани йўқ. Энг муҳими, мавжуд вакциналар тўлиқ текширувдан ўтган.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси барча истеъмолчилардан ижтимоий тармоқлардаги асосланмаган, ёлғон маълумотларга ишонмай, тиббиёт ходимлари томонидан вакцина олиш тавсия этилган мазкур жараёнда фаол қатнашишга чақиради, дейилади федерация матбуот хизмати хабарида.