Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида  Call-center хизмати телефон қўнғироқларига бир вақтнинг ўзида 7 нафар мутахассис жавоб беришини йўлга қўйди.

Айни пайтда фуқаролар томонидан 71-230-64-64 телефон рақами орқали келиб тушаётган саволларга  мутахассислар кун давомида тўхтовсиз жавоб бериб келишмоқда.

Call-center хизмати якшанба кундан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар фаолият кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси (https://t.me/eduuz/5203) орқали ҳам фуқаролар ўз саволларига жавоб олишлари мумкин.