Мисол учун, коллежнинг ишлаб чиқариш таълим устаси вазифасидан ишдан бўшатилган фуқаро Д.М. ўз ҳуқуқларини тиклаб беришни сўраб катор ташкилотлар эшигини қоққан. Бундан ташқари, унинг манфаатида Оҳангарон туманлараро судига берилган даъво ариза бир неча суд инстанцияларида кўрилган бўлса-да, лекин қаноатлантирилмаган.
Охир-оқибат адолат истаб Д.М. Бош прокуратурага мурожаат қилган. Мурожаат Бош прокуратуранинг Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси кўрсатмасига асосан Тошкент вилоят прокуратураси томонидан синчковлик билан ўрганилганда, ходим иш берувчи ташаббуси билан бўшатиш учун огоҳлантирилмаганлиги, ишдан бўшатишга розилик бериш ҳақидаги тақдимнома касаба уюшмаси қўмитаси томонидан кўриб чиқилмаганлиги ва бошқа қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Шу сабабли, Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига 2021 йил 25 январь куни протест келтирилди.
Протест асосида низо судларда қайта кўрилиб, фуқаронинг даъвоси қаноатлантирилди.
Фуқарони ишга тиклаш, унга мажбурий бўш юрган кунлари учун иш ҳақи ундириб бериш билан боғлиқ ҳуқуқлари тикланиб, одил судловга эришилди.