Лойиҳа “Altaeros Energies” компанияси томонидан муваффақиятли амалга оширилди.

Маълумки, 300 метр баландликдаги шамол тезлиги доимий равишда юқори бўлиб, бундай шамол генератори муқобил энергия олишда катта самара беради. Хусусан, баландлиги 100 метр бўлган анъанавий шамол генераторидан кки баробар электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. 

Бундан ташқари, учувчи шамол турбинаси атроф-муҳит ёки шовқин таъсирига эга эмас ва минимал техник хизмат кўрсатишни талаб қилади.